1 апрел куни Трамп туғилиш орқали фуқаролик олиш ҳуқуқини чеклаш тўғрисидаги фармонининг қонунийлиги бўйича ўтказилган тингловда иштирок этди. У Оқ уйга қайтган илк кунида имзолаган ушбу ҳужжатни ўзининг қатъий миграция сиёсатидаги асосий қадам деб ҳисоблайди.
Трамп Олий суд биносига Оқ уйдан махсус кортеж билан келиб, залнинг оммавий қисмидаги биринчи қатордан жой олди. Суд мажлиси анъанавий "Oyez! Oyez! Oyez!" («Эшитинг! Эшитинг! Эшитинг!») ҳайқириғи билан бошланганда, у ҳам бошқалар қатори ўрнидан турди. Олий суд раиси Жон Робертс президентнинг ташрифига алоҳида тўхталмади.
Капитолий тепалигидаги Олий суд бино олдида Трампга қарши намойишчилар тўпланган, зал ичида эса хавфсизлик чоралари одатдагидан сезиларли даражада кучайтирилган.
Эслатиб ўтамиз, қуйи босқич суди Трампнинг ушбу фармонини блоклаб қўйган эди. Мазкур ҳужжат федерал органларга Қўшма Штатлар ҳудудида туғилган, аммо ота-онасидан ҳеч бири АҚШ фуқароси ёки "грин-карта" эгаси бўлмаган болаларга фуқаролик беришни тақиқлайди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.