Кеча, 2 август куни ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги мактабларнинг бирида мактаб формаси сотиб олиниши шартлиги бўйича прокуратура ходимлари тилхат ёздирганлиги ҳақидаги хабар тарқалган эди.
Айни пайтда бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур хабарни ўрганиш юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ўрганишда, Чилонзор туманидаги мактабларнинг бирида форма сотиб олиш бўйича прокуратура органлари томонидан ҳеч қандай тавсия берилмаганлиги ва тилхат олинмаганлиги, аслида бу мактаб директорининг шахсий ташаббуси эканлиги, бироқ бу жараёнга ёлғондан прокуратурани аралаштирганлиги аниқланган.
Ўрганиш натижасига кўра, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслик ҳақида мактаб директори расман огоҳлантирилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 июль куни АОКАда "2022-2023 ўқув йилида ягона мактаб формаси жорий этилиши" юзасидан ўтказилган брифингда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов "Ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилади. Яъни янги ўқув йили - 2022 йил сентябрь ойидан бошлаб ота-оналар ягона мактаб формасини харид қилишга мажбурий талаб қўйилмайди". - деб таъкидлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.