Тошкентдаги "Абу Сахий" бозори очилгани ростми?

Тошкентдаги "Абу Сахий" бозори очилгани ростми?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

❓Пойтахтдаги "Абу Сахий" бозори очилгани, фаолиятига рухсат берилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ахир ҳали Тошкент хавф сақланиб қолган ҳудуд ҳисобланса, бозорларни очишга эҳтиёж бормиди?

❗️Айни вақтда республика махсус комиссиясининг Қарори билан озиқ-овқат фаролияти билан боғлиқ бўлган хизмат турлари ҳудуднинг тоифаланишидан қатъий назар фаолият кўрсатиб келмоқда.

❌ "Абу Сахий" буюм бозори фаолиятига рухсат берилмаган ва бу каби хабарлар хақиқатга тўғри келмайди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!