Ижтимоий тармоқларда икки нафар фуқаролар йўлнинг қатнов қисмида ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.
Жорий йилнинг 6 январь куни тахминан соат 19:00 ларда 1986 йилда туғилган А.А. ўзининг бошқарувчидаги Lacetti русумли автомашинада Шайхонтоҳур тумани Ислом Каримов кўчасида ҳаракатланаётган вақтида BYD русумли автомашина ҳайдовчиси билан ўзаро йўл талашган. Натижада BYD русумли автомашина ҳайдовчиси 1982 йилда туғилган С.А. йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб, А.А. билан жамоат жойида – йўлнинг қатнов қисмида ўзаро урушиб, жамоат тартибини бузишган. Жанжал натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-модда (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Bloomberg манбаларга кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг иттифоқчилари АҚШ–Эрон урушидан шахсий ғазабда ва Яқин Шарқдаги можароннинг кучайишидан тобора кўпроқ хавотирда.
Дональд Трамп Reuters агентлигига кўра, Украина Эроннинг ракеталар ва дрон ҳужумларини қайтаришда АҚШга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаяпти, деб маълум қилди.
Айрим ҳолатларда банкомат техник носозлик ёки бошқа сабаблар туфайли банк картасини қайтариб бермаслиги мумкин. Бундай вазиятда қоидани билмаган айрим банк ходимлари мижозларга “карта 3 иш кунида берилади” деган жавоб айтилади. Лекин амалдаги қонунчиликда бу масала аниқ тартиб билан белгиланган.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.