Тошкентда юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда  юк автомобили иштирокида  ЙТҲ содир бўлди

⚡️Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил 25 ноябрь куни соат 07:30 ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани ҳудудидан ўтган "Сергели-Бўстонлиқ" автомобиль йўлининг 18-километрида, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган О.Т. "Камаз" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб кескин тормоз бериши оқибатида, юкхонада бўлган бетон устунлар жойидан олдинга силжиб, автомобилнинг кабина қисмига зарар етказган.

🔹Натижада, ҳайдовчи О.Т. енгил тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган. Ҳозирда ҳайдовчи ҳодиса жойида, аҳволи яхши.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!