Тошкентда ўтказиладиган иккинчи халқаро ПЛАС-форумда йирик компания директорлари иштирок этиши кутилмоқда

Тошкентда ўтказиладиган иккинчи халқаро ПЛАС-форумда йирик компания директорлари иштирок этиши кутилмоқда

2022 йилнинг 25-26 май кунлари Тошкентда иккинчи халқаро ПЛАС-форуми ўтказилади. Форум доирасида «Ўзбекистонда юқори технологияли корхоналарни яратишда шериклик ва ҳамкорлик» мавзусида давра суҳбати ташкил этилади. Унда Россия киберхавфсизлик бозорининг етакчиларидан бири бўлган “Актив” компаниясининг ривожланиш бўйича директори Владимир Иванов ҳамда «Рақамли оқим – Инновациялар» МЧЖ ривожланиш бўйича директори Марина Любивая иштирок этади.

Давра суҳбатининг мақсади

Мақсад - ахборот хавфсизлиги соҳасида технологияларни импорт қилиш ва мослаштириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистоннинг давлат органлари ва маҳаллий бизнес вакиллари билан ҳамкорлик қилиш йўлларини биргаликда муҳокама қилишдан иборат.

Суҳбатда кимлар иштирок этади?

➖ Владимир Иванов — Россия киберхавфсизлик бозорининг етакчиларидан бири бўлган “Актив” компаниясининг ривожланиш бўйича директори;

У компаниянинг Рутокен технологиялари ҳамда электрон имзо ва кўп факторли аутентификация учун маҳсулотларини Россиядан Қозоғистонга экспорт қилиш тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёр.

➖ Марина Любивая, «Рақамли оқим – Инновациялар» МЧЖ ривожланиш бўйича директори (Қозоғистон).

Ўзбекистондаги Форум иштирокчиларини ва барча манфаатдор экспертларни давра суҳбатида иштирок этишга тавсия берамиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!