Болалар омбудсманига жорий йилнинг 12 июнь куни Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Г.Х. (аёл киши) дан мурожаат келиб тушди.
📃 Мурожаатида Г.Х. нинг 2008 йилда туғилган қизи А.Т. Мирзо-Улуғбек туманидаги 49-сонли мактабда ўқишини, А.Т. нинг синфдошлари унга руҳий зўравонлик қилишганлигини, зўравонликни бартараф этиш юзасидан мактаб маъмуриятига қилган мурожаати эътиборсиз қолдирилганлигини билдириб, мактаб директори ва синф раҳбарига чора кўрилишини сўраган.
❕Болалар омбудсмани Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига юборган сўрови асосида мазкур ҳолат ўрганилиб, Тошкент шаҳар ММТБ томонидан 49-сонли умумтаълим мактаби масъул ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилди.
☑️ Ҳозирда текширув натижасига мувофиқ синф раҳбари Э.У. (аёл киши) га нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди, мактаб директори Р.Н. эса мактабда юз берган бундай вазиятни бошқара олиш малакаси етарли эмаслиги сабабли малака ошириш учун махсус ўқув курсларига йўналтирилди.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .
Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.