Тошкентда туман судьяси пора олаётган вақтида ушланди

Тошкентда туман судьяси пора олаётган вақтида ушланди


Тошкентда туман судьяси фирибгарлик ва порахўрликда гумонланмоқда, деб хабар бермоқда «Подробно.уз» мухбири.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабарига кўра, Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди судьяси пора олаётган вақтида ушланган.

Судьялар кенгаши ҳибсга олинган шахснинг ваколатларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилди. Пора миқдори ва бошқа тафсилотлар ошкор этилмаган.

Судьяга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!