Тошкентда тирик илонларни ўйнаётган икки ёшли болакай воқеаси тафсилотлари аниқланди

Тошкентда тирик илонларни ўйнаётган икки ёшли болакай воқеаси тафсилотлари аниқланди

Ижтимоий тармоқларда “Ота вояга етмаган икки ёшли фарзандига тирик илонларни тутқазиб, уларни боласи билан ўйнаётгани” акс этган видеохабар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Экология бўлими инспекторлари томонидан жойига чиқиб, батафсил ўрганиш ишлари олиб борилди ва қуйидагилар аниқланди.

Оҳангарон тумани “Гушсой” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Н.Нурбоев 2022 йил июнь ойида ўзига тегишли бўлган ҳовлида хашак ўриш пайтида сариқ рангдаги илонларни тутиб, уни 2 ёшли фарзандига бериб ўйнатади ҳамда ҳолатни тасвирга олади. Сўнгра илонларни қуйиб юборади.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро билан суҳбат давомида табиат жонзотларига озор бериш ҳамда вояга етмаган бола билан билан бундай салбий воқеани келгусида такрорланмаслиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!