Жорий йилнинг 4-7 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида янги технологиялардан террорчилик мақсадларида фойдаланиш бўйича семинар-тренинг ўтказилмоқда.
Ушбу тадбир ўзбекистонлик мутахассисларни бу борадаги илғор тажриба, замонавий услуб ва амалиётлар билан яқиндан таништириш, тегишли хавф ва таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган миллий чора-тадбирлар ва тавсияларни ишлаб чиқишга қаратилган.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан
2022 йилнинг 3-4 март кунлари БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясини Марказий Осиёда амалга ошириш бўйича Тошкентда бўлиб ўтган юқори даражадаги конференцияда илгари сурилган ташаббус ва таклифларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” доирасида ўтказилмоқда.
Тренинг БМТнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ташкил қилинмоқда.
Тадбир тингловчилари сифатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари вакиллари ҳамда киберхавфсизликни таъминлаш ва таҳлилий тузилмаларнинг экспертлари қатнашишади.
Тўрт кунлик семинарда БМТнинг Терроризмга қарши кураш маркази ва Терроризмга қарши курашиш бошқармасининг киберхавфсизлик бўйича етакчи мутахассислари маъруза қилишади.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.