АҚШ маъмурияти 19 февраль куни Вашингтонда бўлиб ўтадиган Тинчлик Кенгашининг биринчи йиғилишида Ғазо секторини қайта тиклаш бўйича кўп миллиард долларлик режани тақдим этади.
Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги исми ошкор қилинмаган АҚШ расмийларига таяниб хабар берган.
Уларнинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп йиғилишда Фаластин анклавини қайта тиклаш учун "миллиард долларлик жамғарма" ташкил этилишини эълон қилади. Жамғарма Тинчлик Кенгашига аъзо мамлакатларнинг "сахий хайриялари" ҳисобидан молиялаштирилади. "Одамлар бизга таклифлар билан келишди. Президент йиғилган маблағларни эълон қилади", деб қўшимча қилди манба.
Нашрнинг таъкидлашича, АҚШ томони шунингдек, бир нечта мамлакатлар келгуси ойларда Ғазо секторида жойлаштирилиши кутилаётган барқарорлаштириш кучларига "бир неча минг аскар" ажратишни режалаштираётганини эълон қилади.
Тинчлик Кенгаши йиғилишида камида 20 та давлат вакиллари, жумладан, уларнинг раҳбарлари иштирок этади. Унда Ғазо секторига, жумладан, анклавни бошқариш билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилади.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов март ойида «Манчестер Сити»да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва мукофот топширилгандан сўнг клуб матбуот хизматига қисқа интервью берди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Давлат раҳбарлари тобора ҳарбий кучни асосий таъсир воситаси сифатида қўлламоқда, маҳаллий можаролар эса бир-бирига тўғридан-тўғри таъсир ўтказа бошлаган.
Бошқа баёнотлар:
— Улар музокараларга қайтиб келиб, биз истаган ҳамма нарсани беради, деб ўйлайман. Мен ҳаммасини хоҳлайман. Менга 90% ҳам, 95% ҳам керак эмас. Мен ҳаммасини хоҳлайман;