Лионель Месси яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси сафида иштирок этмаслиги мумкин. «The Touchline» нашрининг хабарига кўра, 38 ёшли футболчи мундиалда қатнашмаслик вариантини истисно қилмаяпти.
Ҳамма нарса ҳужумчининг жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлади. Агар Месси ўзини 100 фоиз эмас, балки ҳатто 1 фоиз бўлса-да ёмонроқ ҳис қилса — у Жаҳон чемпионатига бормайди.
Месси МЛС (Major League Soccer) даражасини Жаҳон чемпионатига энг юқори формада етиб бориш учун етарлича рақобатбардош эмас деб ҳисоблайди. Аргентина терма жамоаси сардори бу камчиликни фақатгина юз фоизлик жисмоний тайёргарлик билан қоплаши кераклигини тушуниб турибди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси амалдаги чемпион сифатида ўз унвонини ҳимоя қилади. Ўтган мундиал финалида «альбиселесте» Франция билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида ғалаба қозонган эди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.