Бугунги кунда айрим нопок кимсалар енгил пул топиш илинжида қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш каби жирканч ишни ўзларига касб қилиб олиб, шунинг ортидан тирикчилик қилишни ўзларига эп кўрмоқдалар. Бундай ҳолатларга қарши курашиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан зарур тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, 2000 йилда туғилган аёл Ш.Э. Тошкент шаҳрида “Соғломлаштириш маркази” СПА салон очиб, унинг ниқоби остида фоҳишахона ташкил этган ҳамда салонга келган фуқаролар ва ишчи қизлар ўртасида қўшмачилик қилиб, уларнинг ўзаро жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб келган. Фуқаро мурожаатига кўра ўтказилган тезкор тадбирда бу ҳолат ўз исботини топган ва иш суд ҳукмига ҳавола этилган.
Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида иш кўриб чиқилиб, судланувчи Ш.Э.га Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ 9 000 000 сўм жарима жазоси тайинланган ҳамда давлат фойдасига ундирилиши кўрсатилган.
Суднинг бу борадаги ижро ҳужжати 18.05.2023 йилда чиқарилган ва ижро қилиш учун Бюронинг Қўрғонтепа туман бўлимига юборилган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида ижро ҳаракатлари олиб борилди ва жавобгар Ш.Э.дан давлат фойдасига 9 000 000 сўм миқдордаги жиноий жарима пуллари тўлиқ ундирилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.