Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'zbekcha
logo

Тошкентда Сирдарё учун хайрия ёрдами тўпланмоқда. Ёрдам фақат юк ташиш машиналарида етказилади

A A A
Тошкентда Сирдарё учун хайрия ёрдами тўпланмоқда. Ёрдам фақат юк ташиш машиналарида етказилади

Тошкентда бир неча ташаббускор гуруҳлар томонидан Сирдарё вилоятида 1 май куни юз берган техноген офатдан зарар кўрган аҳолига хайрия ёрдам юклари ташкил этилмоқда. "Дарё"нинг ёзишича, вилоятда 1 май куни тонгда Сардоба сув омбори тўғони пикетларидан бирининг ёрилиб кетиши оқибатида сув тошқини юз берган; 2 май тонги ҳолатига кўра 70 мингга яқин аҳоли хавфсиз ҳудудга кўчирилган, камида 56 киши турли тан жароҳатлари билан касалхоналарга ётқизилган. Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Сирдарё вилоятида бўлиб турибди; давлат раҳбари «шароит яхшиланмагунича бирорта раҳбар ҳеч қаерга кетмаслиги»ни таъкидлаган.

Сирдарёга биринчи галда нималар етказиш керак?

Сирдарё бўлиб турган масъуллар хайрия ташаббускорлари билан мулоқотда биринчи галда озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимлик суви, гигиена воситалари, кийим-бош ва пойабзал зарурлигини маълум қилган.

«Ҳозиргина Гулистон билан гаплашдик, Меҳнат вазирлиги ва ҳокимлик манна бўтқаси жуда ҳам зарурлигини (ёш болалар жуда кўп), памперслар, бир марталик идиш-товоқ, ёғ, гўшт, гречиха, гуруч, макарон, ичимлик суви ераклигини билдирди; кийим-бош, пойабзал, совун ҳам керак — одамлар тонгда эвакуация қилинган, кўпчиликнинг на пойабзали, на устки кийими бор», — дейди расмийлар билан мулоқотда бўлган манба.

Тошкентда қаерда ёрдам тўпланмоқда?

Хусусан, Telegram’да ташкил этилган «Сирдарёга ёрдам» гуруҳи фаоллари Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонаси олдида йиғилиб, кўнгиллилардан хайрия ёрдамлари (озиқ-овқат, кийим-кечак, пул)ни қабул қилиб олмоқда. Ёрдам беришни истаганлар гуруҳ ташаббускори Бобир Мукадамов номига очилган пластик картага (8600 5304 2934 0725) пул маблағларини ўтказишлари мумкинлиги маълум қилинган.

Шунингдек, «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти, «Islom.uz» портали, «Muslimaat.uz» ҳамда «Гранд Таълим» нодавлат таълим муассасаси томонидан ҳам хайрия штаби ташкил этилган. Штаб Ихлосиддин Урманов номига очилган пластик карта (8600 3329 4846 7836) орқали пул маблағларини қабул қилмоқда, шунингдек, ёрдам бериш истагидагилар озиқ-овқатлар (гуруч, ёғ, ун, тухум ва ҳ.к.), гигиеник воситалар (совун, туалет қоғоз, болалар тагликлари ва ҳ.к.), кўрпа-тўшаклар, чойшаблар, кийим-бошлар (эркаклар, аёллар, болалар учун), дори-дармонларни Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Сўгалли ота кўчаси, 5-уй етказишлари мумкин.Фаол блогер Ақида Хоним бошчилигидаги «Покиза инсонлар» гуруҳи 200 кишига озиқ-овқат етказиш ниятида эканлигини маълум қилган. Бу гуруҳ акциясига ҳисса қўшиш истагида бўлганлар +998 99 814-30-08 телефон рақами орқали боғланишлари, Акида Махирова номига очилган пластик картага (8600 0329 1871 4593) маблағ ўтказишлари мумкин. Шунингдек, «Севимли» телеканали қошида ҳам кийим-кечаклар тўпланмоқда, улар билан +998 90 347-87-00 телефон рақами орқали боғланиш мумкин.

Сирдарёга шахсий машинада бориш имкони йўқ. Ҳатто стикер билан ҳам

«Сирдарёга ёрдам» гуруҳида қолдирилган видео ва аудиохабарларг кўра, Hyatt Regency меҳмонхонаси олдида Сирдарёга хайрия ёрдами юкларини етказиш мақсадида тўпланган кўнгиллилар билан пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва шаҳарнинг бошқа масъуллари учрашган. Улар Сирдарё вилоятига шахсий автомобилларда, улар учун махсус рухсатнома стикери олинган бўлса ҳам, бориш имкони йўқлиги, ёрдам юклари фақат юк ташувчи машиналарда етказилиши мумкинлигини маълум қилган. Бу борада шаҳар расмийлари ёрдам юкларини Сирдарёга етказишда кўмак кўрсатилишини билдирган, айни вақтда фаолларнинг ўзи ҳам юк машинаси бор кўнгилларни ёрдамга чақирмоқда.

Сирдарёга бутун Ўзбекистон ёрдамга ошиқмоқда

Сирдарё вилояти аҳолисига нафақат Тошкент шаҳридан, балки Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан ҳам ёрдам юклари юборилмоқда. Аввалроқ Қашқадарё ва Андижон вилоятларидан ёрдам юклари Сирдарё вилоятига юборилгани ҳақида хабар берилган эди.

Хусусан, Таъкидланишича, Андижон вилоятидан кўмак карвони орқали 12 тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами, 35 мингта тиббий ниқоб, 10 минг дона бир марталик идиш ҳамда 145 мингдан ортиқ кийим-кечак, Қашқадарёдан эса 15 тонна ун, 1 тонна ёғ, 500 кг шакар, 500 кг гуруч, 500 кг макарон, 1,5 тонна димланган консерва гўшт маҳсулотлари, 1500 кг болалар пюреси, 750 кг қандолат маҳсулотлари юборилган.

Бундан ташқари, Сирдарё вилоятининг техноген офатдан энг кўп жабр кўрган Сардоба тумани аҳолисига кўмаклашиш мақсадида Самарқанд вилояти депутатлари томонидан вилоят бюджетининг 2020 йил биринчи чоракдаги даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан 5 миллард сўм пул кўчириш ҳақида қарор қабул қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Грузияда мотам куни эълон қилинди

Бу ҳақда Грузия ҳукумати маъмурияти эълон қилди.

Эрон АҚШнинг F-35га қандай ракета билан зарба берганини кўрсатди

Ушбу зенит ракетаси 25 км масофага уча олади ва икки усул билан бошқарилади: радар ва иссиқлик изловчи электро-оптик.

Эрон Трампнинг Ҳормуз бўғозини очиш ҳақидаги ультиматумига жавоб берди

Бу ҳақда Эрон Миллий телерадиоэшиттириш корпорацияси (IRIB) Эрон Қуролли Кучлари Бош штабига таяниб хабар бермоқда.

Ҳусановнинг финалдаги ўйини қандай баҳоланди?

Англия Лига кубогининг (Carabao Cup) ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди.

Эрон Исроилнинг юқори лавозимли амалдорини ўлдирди

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар бермоқда.

АҚШ Эроннинг нефтдан тахминан 14 миллиард доллар даромад олишига имкон берди

Бу ҳақда Ахios журналисти Барак Равид хабар берди.

Goal «Олтин тўп — 2026» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади

Goal.com портали таҳлилчилари 2026 йилда «Олтин тўп» совринини қўлга киритишга асосий даъвогарлар рейтингини тақдим этишди.

"У — ҳақиқий жангчи" — Британия ОАВлари Ҳусановнинг "Реал"га қарши ўйинини олқишламоқда

ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Эрон урушни тугатиш учун АҚШга ультиматум қўйди

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри манбага таяниб хабар берди.

Россия Украинага қарши кенг кўламли ҳужум бошланганини эълон қилди

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский кенг кўламли ҳужум хавфи ҳақида огоҳлантирган эди.

Эрон АҚШ базаларига қилинган ҳужумларда биринчи марта "Зулфиқор" ракетасидан фойдаланганини эълон қилди

Бу ҳақда Mehr нашри ИИҚК баёнотига таяниб хабар тарқатди.

АҚШ Эрон раҳбарлиги учун асосий номзодни маълум қилди

Нашр суҳбатдошлари қайд этишича, ҳозирча Ғолибаф бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган.

КХДРнинг “энг ашаддий душмани” ким?

Бу ҳақда Корея Марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Эрон хавфни кучайтирмоқда: Теҳрон АҚШга қандай талаблар қўймоқчи?

Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.

Исроил ТИВнинг расмий канали жойлаган хабар: Эрон режими дунёдаги энг катта таҳдид

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Эрон режими глобал террор тармоғининг асосий ташкилотчиси ҳисобланади.

Трамп оиласининг дрон бизнесига сармояси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Айрим манбаларга кўра, Дональд Трамп оиласининг Эрон атрофидаги можаролардан олдин дрон соҳасига сармоя киритгани катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Навоийда наркокурьер «занжири» фош этилди

Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.

"Исроил Қуддусдаги масжидларга портлаш тайёрламоқда"

Ушбу ҳаракатларнинг мақсади — дунё миқёсида муқаддас урушни бошлаш, исломнинг муқаддас масканларини бузиш

Техас штатидаги нефтни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлди

Расмийлар нефтни қайта ишлаш заводи атрофидаги ҳаво сифатини назорат қилмоқда.

Тожикистон Марказий Осиёда терроризм индекси бўйича энг хавфли давлат деб топилди

Африка ва Яқин Шарқ ҳудудлари эса ҳанузгача терроризм юқори бўлган “қайноқ нуқталар” сифатида қолмоқда.

Ургутда мактаб ўқувчиси 5 яшар қизни машинада уриб, воқеа жойидан қочиб кетди

Маълум бўлишича, у маҳаллий мактаблардан бирининг 11-синф ўқувчиси бўлиб, транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарган.

Термизда картошка кўринишидаги 72 кг «гашиш» фош қилинди

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари Россия Федерациясига олиб кетилаётган бўлган.

Эрон Трамп учун кутилмаган ҳодисаларни ваъда қилди

Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.

Лондонда яҳудий ташкилоти тез ёрдам машиналарига ўт қўйилди

Полиция мазкур ҳодисани антисемитик нафрат жинояти сифатида тергов қилмоқда. Ҳужум оқибатида бир неча транспорт воситаларига жиддий зарар етган.

Эрбил аэропорти яқинида портлашлар содир бўлди

Ироқнинг Эрбил халқаро аэропорти яқинида, шунингдек АҚШ ҳарбий базаси жойлашган ҳудудда кетма-кет портлашлар эшитилди.

Эрон можароси кенгаймоқда: зарбалар хариталарда акс эттирилди

Яқин Шарқдаги Эрон атрофидаги можаро тобора кенгайиб бормоқда. Хариталарга асосланган таҳлилларга кўра, Теҳрон томонидан минглаб ракеталар ва дронлар минтақанинг турли нуқталарига йўналтирилган.

АҚШ ҳарбийлари: “Исроил учун ўлишни истамаймиз”

АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.

Россия Чернигов вилоятидаги НАТО ўқув полигонига зарба берди

Бу ҳақида Украинадаги яширин кўнгиллилар ҳаракати координатори Сергей Лебедев РИА Новостига маълум қилди.

Измирда 4-қаватдан тушиб кетган 22 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди

Жасад 2026 йилнинг 23 март куни “Истанбул-Андижон” рейси орқали Ўзбекистонга юборилди.

Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан мазкур МИБ давлат ижорчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Трамп: “Эрон ҳатто рақобат ҳам туғдирмаяпти”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ҳақида навбатдаги кескин баёнот билан чиқди.

Каллас: “Уруш севги саргузаштига ўхшайди — кириш осон, чиқиш қийин”

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас Эрон атрофидаги вазият юзасидан эҳтиёткорликка чақирди.

Исроил Эроннинг “Басиж” кучлари разведка бўлинмаси бошлиғи йўқ қилинганини эълон қилди

Исроил армияси матбуот хизматининг хабар беришича, Теҳронга зарбалар чоғида “Басиж”нинг разведка бўлими бошлиғи Исмоил Аҳмадий йўқ қилинган.