Тошкентда Наврўз байрами қаерда нишонланади – манзиллар

Тошкентда Наврўз байрами қаерда нишонланади – манзиллар

🕔Тадбирлар 22 мартгача ҳар куни, 23 мартдан 15 апрелга қадар эса ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари соат 18:00 дан 21:00 га қадар бўлиб ўтади.

🎤Байрам тадбирларида таниқли хонандалар, актёр ва актрисалар, цирк усталари ва бошқа ижодкорлар иштирок этади.

Манзиллар:

▪️Бектемир туманидаги Маданият марказининг олд майдонида;
▪️Миробод туманидаги “Фурқат” маданият ва истироҳат боғида;
▪️Мирзо Улуғбек туманидаги “Локомотив” маданият ва истироҳат боғида;
▪️Сергели туманидаги “Янги Сергели” маданият ва истироҳат боғида;
▪️Олмазор туманидаги "Беруний" метроси ёнидаги очиқ майдонда;
▪️Учтепа туманидаги “Сеул Эко парк” маданият ва истироҳат боғида;
▪️Чилонзор туманидаги "Magic City";
▪️Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида;
▪️Шайхонтоҳур туманидаги “Анҳор Локомотив” маданият ва истироҳат боғида;
▪️Юнусобод туманидаги “Амир Темур” сайилгоҳида (Бродвей);
▪️Яшнобод туманидаги “Ашхобод” сайилгоҳида;
▪️Яккасарой туманидаги “Мовий гумбазлар” сайилгоҳида;
▪️Янгиҳаёт туманидаги “Green park” маданият ва истироҳат боғида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!