Тошкентда Isuzu юк машинасининг газ баллони портлаб кетди

Тошкентда Isuzu юк машинасининг газ баллони портлаб кетди

Ҳодиса оқибатида яна бир нечта Isuzu юк машинасига зарар етган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, 2022 йил 23 июн куни соат 13:55 ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Ш.Руставели 1-тор кўчаси, 6-уйда жойлашган “HAVAS FOOD” МЧЖга тегишли бўлган автотураргоҳда турган Isuzu юк машинасининг газ баллони портлаган.

Оқибатда, юк машинаси жиддий шикастланган. Шунингдек, портлаш зарби туфайли автотураргоҳда турган яна бир нечта Isuzu юк машинасига зарар етган.

Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.

SamAuto корхонасининг маълум қилишича, автозавод тегишли давлат идоралари билан биргаликда ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

«Техник гуруҳ дастлабки экспертизани ўтказиш ва портлашлар сабабларини аниқлаш учун ички ишлар органларига суриштирув ишларида кўмак бериш учун воқеа жойига жўнаб кетди», дейилади SamAuto корхонаси маълумотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!