Тошкент шаҳрида янги турдаги автобус бекатлари ўрнатилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, янги турдаги бекатлар 2 хил ўлчамда ишлаб чиқарилади. Улардан бири 3,2 метр, иккинчиси эса 6,50 метр узунликда бўлади.
Бекатлар маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан тайёрланмоқда. Уларда замонавий мультимедиа тизимлари ва тезкор чақирув тугмалари мавжуд бўлади.
Мосламанинг 80 фоизи қисми металлдан тайёрланади. Шунингдек, 10 фоизи қисми пластик, 30 фоизи эса ойнадан бўлади. Ўриндиқлар ёғочдан тайёрланиши айтиб ўтилган.
Бекатдаги ойна -25 даража совуқ ҳамда +60 даража иссиққа бардош бера олади. Ойна чидамлилигини ошириш учун 800 даража ҳароратда тобланади. Унинг қалинлиги 12 мм.
Қурилмага тезкор чақирув хизмати учун тугма ўрнатилмоқда. Бу орқали ички ишлар органларига мурожаат қилиш мумкин. Шу билан бирга, видеокузатув камераси ўрнатилади.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
2024 йил 5 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судида 1981 йилда туғилган ҳуқуқбузар ўзининг яшаш хонадонида жабрланувчи аёлга ҳар хил беҳаё сўзларни гапириб, унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилгани сабаб унга жазо тайинланди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.
«Мигрант Сервис» платформаси директори Андрей Кладов 2025 йилда Россияда қайси соҳаларда мигрантларнинг хизматига талаб энг юқори бўлишини маълум қилди.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.