Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 11 декабрь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Россия Президентининг жорий йил май ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни етакчилар томонидан тасдиқланган "йўл харитаси" асосида амалга ошириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Куни кеча Москва шаҳрида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва икки томонлама музокараларнинг натижалари юқори баҳоланди.
Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсишини таъминлаш, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш, Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ҳамда ишбилармон ташкилотлари даражасида фаол мулоқотларни давом эттиришга қаратилган ўзаро мувофиқлаштирилган чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Инновациялар, сунъий интеллект, таълим ва тиббиёт соҳаларида ҳамкорлик кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ноябрь ойида Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари доирасидаги тадбирлар муваффақиятли ўтказилди.
Халқаро кун тартибидаги масалалар ҳамда жорий йил декабрь ойи охирида бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш нуқтаи назаридан минтақавий ташкилотлардаги кўп томонлама ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.
Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .
Ғазо секторидаги можаро томонлари – Исроил ва ХАМАС ҳаракати биринчи босқичда 42 кунлик оташкесимга келишиб олди. Тегишли келишув 19-январ, якшанба куни кучга киради, деди Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тани матбуот анжуманида.
Ҳибсга олинган Жанубий Корея Президенти кўрсатма беришдан бош тортмоқда ва сукут сақламоқда, дея хабар бермоқда Yonhap агентлиги мансабдор шахсларга нисбатан коррупцияга қарши тергов департаменти (CIО)га таяниб.