Тошкентда Фаластин—Исроил можаросига бағишланган стрит-арт пайдо бўлди

Тошкентда Inkuzart тахаллуси остида ижод қилувчи кўча рассоми навбатдаги ишини Фаластин—Исроил можаросига бағишлади.
Муаллиф унда Исроил ҳарбийси ҳамда юрагини қўлида тутиб турган фаластинлик болакайни тасвирлаган. Изоҳ сифатида Инкузарт президент Шавкат Мирзиёевдан иқтибос келтиради:
“Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси ва Хавфсизлик кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз”.
Ролик охирига рассом тинчликка чорловчи халқаро белгини жойлаштириб, томонларни муросага келишга чақирган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).