Poytaxt Assalom Havo турар-жой мажмуаси билан ободонлаштирилмоқда.
Кузнинг бошида Yangi Zamon Bino компанияси Assalom турар-жой мажмуаларини ободонлаштириш учун дарахт сотиб олишлари ҳақида эълон қилган эди. Бугун, 20 ноябрь куни эса эрталаб мутахассислар ишга киришдилар.
Эътиборлиси, янги уйлар турувчиларини қувонтириб турадиган дарахтлар Италия ва Туркияда сотиб олинган.
200 дан ортиқ чинор, жўка, шумтол ва лола дарахтларидан иборат ўсимликларнинг биринчи партияси пойтахтнинг Яшнобод туманидаги Assalom Havo турар-жой мажмуасида экилади. Сентябрь ойида режалаштирилганидек, дарахтлар 10-15 ёшда.
«Бу нафақат компенсацион экишлар, балки лойиҳанинг олдиндан режалаштирилган бажарилишини ҳамдир. Одатда биз нормативга мувофиқ бўлганидан кўпроғини қиламиз. Масалан, биз «Фаргона йўли» кўчасида «Яшил Макон» акцияси доирасида дарахт экканимизда ҳам шундай қилдик»
Экиш вақтида Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ходимлари ҳам қатнашдилар.
«Айни пайтда Yangi Zamon Bino вакиллари 200 дан ортиқ мевали дарахтларни олиб келишган ва ҳозирда уларни экиш билан шуғулланмоқдалар»,
– Яшнобод тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Кочаров Беҳруз.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.