Тошкентда "Дамас" ва "Матиз" тўқнашди. Уч киши касалхонада

Тошкентда "Дамас" ва "Матиз" тўқнашди. Уч киши касалхонада

Жорий йилнинг 27 март куни соат 19:20ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Гулсанам кўчасида, ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган О.А. бошқарувидаги "Дамас" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган О.С. бошқарувидаги "Матиз" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, ҳайдовчи О.А. ва йўловчилар 61 ёшли М.М. ҳамда 46 ёшли С.М.лар тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилишган.

Мазкур тўқнашув юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!