17 декабрь куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида SOLA бренди остида янги телекоммуникацион Wi-Fi оператори тақдимот маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Халқ сўзи мухбири хабар бермоқда.
Wi-Fi тармоғини тарқатишга мўлжалланган мазкур оператор Asia Wireless Group компанияси томонидан тақдим этилган. Тармоқ айни вақтда бепул тарифдан ташқари пуллик тарифларни ҳам таклиф қилмоқда. Бепул Wi-Fi тарқатилганда фойдаланувчи аввалига оператор томонидан тақдим этилган рекламани кўриши керак бўлади. Рекламалардан холи тармоқни эса пуллик хизмат орқали сотиб олиш мумкин.
Компания директори Беҳзод Аҳмедовнинг таъкидлашича, SOLA тармоғи айни вақтга қадар Тошкент шаҳрининг Жанубий ва Шимолий вокзали, Samarqand Darvoza , Mega Planet , Parus , Vega Centre каби кўнгилочар савдо марказлари, Чилонзор , Қатортол , Юнусобод ва Паркент бозорлари ишламоқда. Келгусида бу каби ҳудудлар янада кенгайтирилиши кутилмоқда.
Компания яқин режаларига кўра, Ўзбекистонинг сайёҳлик оқими юқори бўлган шаҳарларида бепул Wi-Fi тармоқларини жорий этишни режалаштирмоқда.
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
Россия қуролли кучлари Украинага НАТО давлатлари томонидан етказиб берилган танкларни юқори самарадорлик ва тезлик билан йўқ қилмоқда, деб ёзади National Security Journal бу ҳақда .
АҚШ президенти Доналд Трамп Федерал реестрда эълон қилинган ҳужжатга кўра, Россиянинг ҳаракатлари муносабати билан 2021 йил апрелида эълон қилинган фавқулодда ҳолат режимини яна бир йилга узайтиришга қарор қилди.
170 миллион аҳолисининг аксарияти мусулмонлардан иборат бўлган Бангладеш Исроил билан ҳеч қандай дипломатик алоқаларга эга эмас ва расман мустақил Фаластин давлатини қўллаб-қувватлайди.
Кейинги пандемия "назарий хавф эмас балки эпидемиологик аниқлик. Бу содир бўлади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам биз тайёр бўлишимиз керак", деди ЖССТ раҳбари.
Кейинги пандемия "назарий хавф эмас балки эпидемиологик аниқлик. Бу содир бўлади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам биз тайёр бўлишимиз керак", деди ЖССТ раҳбари.
Бу эса сперма сифатига салбий таъсир қилади. Олимлар айтишича, агар шундай давом этса, 2045 йилга бориб соғлом сперматозоидлар деярли қолмаслиги мумкин.
Буюк Британия 2025 йилда Украинага 4,5 миллиард фунт (долллардаги эквиваленти қарийб 5,8 млрд доллар) ҳарбий ёрдам юбормоқчи, деди Британия Мудофаа вазири Жон Хили.
АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Даниел Девис Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг яқин доиралари АҚШ президенти Доналд Трампга суиқасд уюштиришга алоқадор бўлиши мумкинлигини айтди . Бу ҳақда у YouTube'да гапирди .