Тошкентда 54 ёшли эркак 11 ёшли қизчага уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилишда гумонланиб, қамоққа олинди

Тошкентда 54 ёшли эркак 11 ёшли қизчага уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилишда гумонланиб, қамоққа олинди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Яшнобод туманида яшовчи 54 ёшли эркакка қўшнисининг 11 ёшли қизига нисбатан уятсиз, бузуқ ҳаракатлар қилгани учун қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилгани ҳақида хабар тарқалди.

Хабарда айтилишича, у ўзи истиқомат қилиб келаётган уйнинг кириш йўлагида вояга етмаган 2012 йилда туғилган қизнинг қаровсиз юрганлигини кўрган ва унинг иккала елка қисмидан қўллари билан ушлаб, юз ва лабларидан ўпиб, орқа қисмидан ушлаган ҳолда унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар беришича, эркак ҳақиқатда гумонланувчи сифатида қамоққа олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, мазкур моддада 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!