Тошкентда 462 млн сўм қарзи бор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда 462 млн сўм қарзи бор фуқаронинг машинаси хатланди

Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюросининг Олмазор туман бўлими иш юритувига қарздор Ж.Т.дан қарз ундириш билан боғлиқ бўлган 462 миллион 235 минг 687 сўмлик ижро жами 210 та ҳужжатлар келиб тушган.

Ушбу ҳужжатларнинг 208 таси 91 миллион 969 минг сўмлик Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБнинг қарорларига асосан келиб тушган маъмурий жарималарни ташкил қилса, биттаси Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг банк фойдасига 359 миллион 340 минг сўмлик кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги ҳужжат ҳамда биттаси бир нафар вояга етмаган фарзандларига алимент ундириш билан боғлиқ бўлган ижро ҳужжатлари ҳисобланади.

Мазкур ижро ҳужжатлари юзасидан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритилиб, қарздорга ихтиёрий равишда тўлаш учун 15 кунлик муддат берилган.

Мазкур қарздорликлар қарздор томонидан ихтиёрий равишда тўланмагани сабабли бўлим давлат ижрочисининг олиб борган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг номига расмийлаштирилган Киа К5 русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!