Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Бугун, 26 сентябрь куни соат 16:40 ларда Тошкент шаҳар Миробод тумани Нукус кўчасида, бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган 4 нафар ҳайдовчиларнинг машинаси бир-бирига урилиб, авария содир бўлган.

Ушбу йўл транспорт ҳодисасида 26 ёшли йигит бошқарувидаги “Toyota”, 24 ёшли йигит бошқарувидаги “Nexia-1”, 36 ёшли эркак бошқарувидаги "Spark" ва 22 ёшли йигит бошқарувидаги "Labo" русумли транспорт воситалари бир-бирига урилган.

Ҳодиса натижасида "Spark" ҳайдовчиси ҳамда "Labо" ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Уларга тез тиббий ёрдам ходимлари келиб биринчи ёрдам кўрсатишган.

Шунингдек, барча автомобиллар зарарланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!