Тошкентда 33 ёшли эркак озиқ-овқат дўконининг омборидан 80 млн сўмлик маҳсулотларни ўғирлади

Тошкентда 33 ёшли эркак озиқ-овқат дўконининг омборидан 80 млн сўмлик маҳсулотларни ўғирлади

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жорий йилнинг март ойида, номаълум шахс озиқ-овқат дўконининг омборига кириб, 80 млн сўмлик маҳсулотларни ўғирлаб кетди. Мазкур ҳолат бўйича, Сергели туман ИИО ФМБга хабар келиб тушган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 33 ёшли Довлет У. аниқланиб, қўлга олинган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!