Тошкентда 152-сонли янги автобус йўналиши йўлга қўйилди

Тошкентда 152-сонли янги автобус йўналиши йўлга қўйилди

1 февраль кунидан бошлаб Тошкент шаҳри бўйлаб 152-сонли Чорсу савдо маркази АШБ—Молия академик лицейи янги боғловчи автобус йўналиши ҳаракати ташкилл этилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар қилди.

Қайд этилишича, Чорсу савдо марказидан Навоий, Абай, Зулфияхоним, Лабзак, КҲАЙ, Зиёлилар, Дўрмон йўли, Боғишамол, Гулшан, Зарбулоқ кўчалари орқали Молия академик лицейига қадар борилади. Қайтиш йўналишида лицейдан Зарбулоқ, Озодлик, Наманган, ТҲАЙ, Боғишамол, Дўрмон йўли, Зиёлилар, КҲАЙ, Лабзак, Зулфияхоним, Абай, Мавоий, Самарқанд Дарвоза, Навоий кўчалари орқали Чорсу савдо марказига қадар қатнайди.

Йўналиш соат 5:30 дан 22:30 гача ҳаракатланиши белгиланган. Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар жамиятнинг “8-Автобус саройи” филиалига бириктирилган. Йўналишдаги жадваллар сони Isuzu автобуслари асосида:

  • иш кунларига 5 та;
  • шанба кунларига 4та;
  • якшанба кунларига 3 та этиб белгиланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!