Тошкент вилоятидан пойтахтга келаётган йўловчилар учун енгиллик яратилади

Тошкент вилоятидан пойтахтга келаётган йўловчилар учун енгиллик яратилади

Ҳисоб-китобларга кўра, Тошкент вилоятидан пойтахтга кунига 1 миллиондан зиёд йўловчи кириб келади.

Уларга енгиллик яратиш мақсадида замонавий электропоездлар келтириб, “Тошкент – Хўжакент”, “Тошкент – Бекобод” ва “Тошкент – Ангрен” йўналишида тезюрар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев жамоат транспорти тармоғини кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар билан танишиш чоғида мутасаддиларга тегишли топшириқларни берди.

Бундан ташқари, Тошкентда жамоат транспорти етиб бормаган 26 та маҳаллага автобус йўналишлари очилиб, метро билан боғланади. Бунинг учун қўшимча электробуслар харид қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!