Тошкент вилоятининг бир қатор боғчаларида салкам икки минг нафар бола заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан 10 киши қамоққа олинди. Бу ҳақда 27 февраль куни Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидов хабар берди.
Қайд этилишича, 2025 йил сентябрь ойида Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Пискент ва Қуйи Чирчиқ туманларидаги боғча тарбияланувчиларининг заҳарланишига оид жиноят иши бўйича 11 киши айбланмоқда. Уларнинг бир нафарига уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Айбланаётганлар рўйхати:
Р. О. — Shark Milk Product МЧЖ директори,
С. С. — Shark Milk Product МЧЖ таъсисчиси ва сотув бўлими менежери,
Ф. О. —Shark Milk Product МЧЖ таъсисчиси ва директори ўринбосари,
А. С. — Shark Milk Product МЧЖ бош технологи,
Р. X. — Shark Milk Product МЧЖ технологи,
М. Н. — Shark Milk Product МЧЖ технологи ёрдамчиси,
Ж. X. — Governess Business МЧЖ директори,
Ф. Д. — Киндер Garden Group МЧЖ директори,
И. С. — Innovation Outsourcing Service МЧЖ директори,
Б. Р. — “Нишон Инвест” МЧЖ директори,
Д. Қ. — Shark Milk Product МЧЖ лаборанти.
Уларга оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг иш юритувига келиб тушган бўлиб, айни пайтда жиноят ишини кўришни тайинлаш масаласи ўрганилмоқда.
Ушбу шахслар Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 4-қисми “б” банди ва 257-1-моддаси (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон ракеталари АҚШнинг барча ҳарбий кемаларини йўқ қилишга тайёр, деб баёнот берди Эрон олий раҳнамосининг юқори мартабали ҳарбий маслаҳатчиси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг (ИИМК) собиқ қўмондони Моҳсен Ризоий.
Украина президенти Владимир Зеленский ва Нидерландия бош вазири Роб Йеттеннинг матбуот анжумани якунланганидан сўнг, украиналик таржимон ўзини тута олмай, ҳақоратли сўзлар ишлатди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.