Тошкент вилоятида 2,1 млрд долларлик саноат парклари ташкил этилмоқда

A A A
Тошкент вилоятида 2,1 млрд долларлик саноат парклари ташкил этилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

✅Вилоятда Хитой инвестицияси иштирокида 2,1 миллиард долларлик йирик саноат парклари ташкил этилмоқда. Шунингдек, 2025–2027 йилларда вилоятни жадал ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар ижроси учун 40 трлн сўмдан зиёд маблағлар йўналтирилган.

✅Ушбу ташаббуслар ҳудудларда ишсизлик ва камбағаллик даражасини пасайтиришга хизмат қилади. Йил якунига қадар ушбу кўрсаткичларни 4,5% гача қисқартириш белгиланган.

✅Нурафшон, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарларида саноат корхоналари учун 2 та янги нимстанция қурилади. Шу билан бирга, экологияга салбий таъсир кўрсатаётган корхоналар шаҳар ташқарисидаги саноат зоналарига кўчирилади.

✅Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларини пойтахт билан тезкор электр поездлари орқали боғлаш вазифаси белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!