Тошкент ва Вьетнамнинг Нячанг шаҳарлари ўртасида доимий авиарейслар қатнови йўлга қўйилмоқда

Тошкент ва Вьетнамнинг Нячанг шаҳарлари ўртасида доимий авиарейслар қатнови йўлга қўйилмоқда

Июнь ойидан бошлаб Тошкент ва Вьетнамнинг Нячанг шаҳри ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Prestige Travel асосчиси Ойбек Аҳмедов Ўзбекистон ва Вьетнам тадбиркорлари учрашувида маълум қилди.

“Мамлакатимиз аҳолиси учун ҳамёнбоп турпакетларни ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатли саёҳатларини ташкил этиш, шунингдек, Вьетнамдан Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сонини кескин ошириш бўйича янги лойиҳалар устида ишлаяпмиз. Хусусан, июнь ойидан бошлаб Тошкент ва Вьетнам Нячанг ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади”, деди Ойбек Аҳмедов.

Ўтган йили Prestige Travel 10 мингга яқин ўзбекистонлик учун Вьетнамга саёҳат уюштирди, шунингдек, минглаб ветнамликларни Ўзбекистонга олиб келишга муваффақ бўлди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга келган хорижлик сайёҳлар сони 2 миллион нафарга, туристик хизматлар экспорти эса 650 миллион доллардан ортиқни ташкил этди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!