Тошкент, Нукус ва вилоят марказларидаги йирик деҳқон бозорлари ҳамда савдо мажмуаларига ҳарорат ўлчагич қўйилади

Тошкент, Нукус ва вилоят марказларидаги йирик деҳқон бозорлари ҳамда савдо мажмуаларига ҳарорат ўлчагич қўйилади

Жорий йил 6 апрелдан эътиборан «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилади. Шунингдек, шу кундан бошлаб бу гаҳарларда мототраснпорт (скутер) ва велосипедлардан фойдаланиш карантин вафтида вақтинча чекланади.

Жорий этилаётган қоидаларга кўра, Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларининг (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) кириш-чиқиш жойлари тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланади.

Бунда ушбу мажмуаларга ташриф буюраётган ҳар бир фуқаронинг тана ҳарорати ўлчанади ҳамда ҳарорат 37 °С ва ундан юқори бўлганда, мазкур фуқаролар ушбу мажмуаларга киритишга йўл қўйилмайди.

Бунда ушбу фуқароларга зудлик билан тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат этиш тавсия этилади.

Шунингдек, марказлашган ҳолда пирометрларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига икки кун муддатда етказиб берилади.

Йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) ҳамда карантин тадбирлари учун ажратилган жойларда дезинфекция ишлари мунтазам равишда мажбурий тартибда амалга ошириб борилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!