Тошкент кўчаларида "ҳунар кўрсатган" "иномарка" эгасига чора кўрилди

Тошкент кўчаларида "ҳунар кўрсатган" "иномарка" эгасига чора кўрилди

Интернет тармоғида “Мазда” русумли автомобиль ҳайдовчиси дрифт қилгани ва йўл қисмида авариявий ҳолатни юзага келтиргани туширилган видео тарқалди.

Маълум қиламизки, 7-февраль куни тахминан соат 21.30 да Мирзо-Улуғбек туманида Ўзбекистон овози ва Яхъё Ғуломова кўчалари кесишмасида “Мазда” русумли автомобиль ҳайдовчиси 28 ёшли Ливон Я. йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари учун хавф туғдирган ҳолда манёврлар амалга ошира бошлаган.  Ливон Я.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси бўйича (“Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши”) маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённомар тузилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!