Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархлари оширилади

Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархлари оширилади

Бугун, 2 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархлари оширилади, дея хабар бермоқда Тошкент ҳайвонот боғи Матбуот хизмати.

Унга кўра, бундай қарор ҳайвонларни парваришлаш ва даволаш харажатлари ошиши муносабати билан қабул қилинган.

"Тошкент ҳайвонот боғи ўз истиқомат қилувчиларининг фаровонлиги ҳақида тинимсиз ғамхўрлик қилади, уларнинг парвариши, саломатлиги ва фаровонлиги учун доимо сармоя киритади. Бироқ, буларнинг барчаси катта молиявий инвестицияларни талаб қилади, улар нархларнинг ошиши билан ортади", - дейилади хабарда.

Шунингдек, чорва еми нархининг ошиши, коммунал хизматлар (электр энергияси, газ, сув) нархининг ошиб кетишининг ўрнини қоплаш ва ҳайвонларни парвариш қилишни юқори даражада сақлаш зарурати билан боғлиқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!