Толибон афғон қочқинлари масаласини муҳокама қилиш учун Туркияга делегация юборади

Толибон афғон қочқинлари масаласини муҳокама қилиш учун Туркияга делегация юборади

"Толибон" қочқинлар вазири ўринбосари Муҳаммад Арсалаҳ Хорутининг "Bakhtar" агентлигига иқтибос келтиришича, ҳаракат Анқара афғон қочқинларига муносабатда халқаро ҳуқуқ томонидан тан олинган ҳуқуқларни ҳурмат қилишини таъкидламоқда. Унинг иддао қилишича, афғонларни ўз ватанига депортация қилиш ва улар ўртасида ёрдам тақсимлашда муаммолар бор, Туркия ҳукумати уларни иш билан таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармайди.

Толибон делегацияси шу ҳафта Туркияга келиши керак.

Маълумот ўрнида, сўнгги 7 ойда 40 минг афғон Туркиядан депортация қилинди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!