Токио аэропортининг учиш-қўниш йўлаги тошбақалар туфайли ёпилди

Токио аэропортининг учиш-қўниш йўлаги тошбақалар туфайли ёпилди

Судралиб юрувчилар яқин атрофдаги ҳовузда яшайди. Улар самолётнинг турбинасига сўрилиши хавфи мавжуд - қаттиқ қобиқ туфайли бу фалокат билан якунланиши мумкин.

Аэропорт маъмурияти бунинг чорасини топиш учун мутахассислар билан маслаҳатлашишни режалаштирган. Ҳовуздаги тошбақаларни қисман йўқ қилиш, ҳамда ҳовуз ва учиш йўлаги ўртасида тўсиқ ўрнатиш кўриб чиқилади.

Сентябрь ойида тошбақалардан бири аллақачон йўлакка чиқиб кетган эди. Айнан шу воқеадан кейин маъмурий чоралар кўрилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!