Тожикистонда ўзбекистонлик аграр соҳа олимлари иштирокида семинар бўлиб ўтмоқда

Тожикистонда ўзбекистонлик аграр соҳа олимлари иштирокида семинар бўлиб ўтмоқда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Хўжанд шаҳрида жойлашган Озбекистон Агрохизматлар марказининг Хўжанд АКИС филиалида тожик мутахассислари ва фермерлари учун ўқув машғулотлари ва семинарлар бўлиб ўтмоқда.

Унда Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтларнинг олимлари қишлоқ хўжалигининг долзарб йўналишлари бўйича ўз тақдимотлари билан қатнашмоқда. Бу орқали улар инновацияларни амалётга татбиқ этиш борасида атрофлича маълумот бермоқда.

Аҳамиятлиси, пахта, ғалла, сабзавотчилик соҳаларида ва ўсимликларни ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар ҳамда уларнинг натижалари йиғилганларга бирдек манзур бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўқув-семинарлар 19-апрелга қадар давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!