Тожикистонда тамаки заводи қурилади

Тожикистонда тамаки заводи қурилади

Тожикистон жанубидаги “Данғара” эркин иқтисодий зонасида тамаки ишлаб чиқариш корхонаси қурилади. Бу ҳақда республика Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси хабар берди.

Тамаки корхонасини қуриш ва фойдаланишга топширишга 20 миллион доллар миқдорида сармоя киритилади.

“Данғара”да ишлаб чиқариш ўзлаштирилгач, 80 га яқин янги иш ўрни пайдо бўлади.

Янги ишлаб чиқаришни ишга тушириш 2020-2025 йилларга мўлжалланган мамлакатни жадал саноатлаштириш дастурини ишлаб чиқишга ёрдам беради – бу давлатнинг тўртта стратегик мақсадидан биридир.

Объектни қуриш ва фойдаланишга топшириш муддатлари ҳозирча айтилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!