Тожикистоннинг Исфара вилояти Чоркуҳ жамоасида Тожикистон Чегара қўшинлари қўмондони Ражабали Раҳмонали ва Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтмоқда.
«Азия-Плус» агентлигининг воқеа жойидан бўлиб ўтган музокараларда ҳам иштирок этган мухбирининг хабар беришича, Ражабали Раҳмонали музокаралар чоғида «Тожикистон ҳамиша чегарада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизлик тарафдори» эканини айтди.
«Чегара аҳолиси дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида яшаши керак. Келажакда бундай низоларнинг олдини олишимиз керак», - дейди у.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев можаро тинч йўл билан ҳал қилинишини айтди. «Яхши қўшничиликни сақлаш муҳим, чегарага яқин одамлар тинч-тотув яшаши керак», деди у.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.