Қашқадарё вилоятидаги Қовчин қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси Достон Холбоев томонидан яратилган мазкур дастур ёрдамида фуқаролар паспорт маълумотларини киритиш орқали рўйхатдан ўтиши ва касаллик тарихини дастурга жойлаштириши мумкин. Шифокор беморнинг паспорт маълумотларини дастурга киритиш орқали унинг касаллик тарихи билан танишиш имкониятига эга бўлади. Бу эса, ўз навбатида, ҳам шифокор, ҳам фуқаронинг ортиқча вақт йўқотишининг олдини олади. Шунингдек, дастур ёрдамида фойдаланувчилар шифокор қабулига ёзилиши, тиббиёт муассасалари билан боғлиқ ҳар қандай амалиётни онлайн тарзда амалга ошириши мумкин. Яна бир эътиборли жиҳати, ушбу дастурнинг мобил иловаси ҳам мавжуд бўлиб, бу фойдаланувчилар учун янада қулайлик яратади.
Фарғона саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Муҳаммадқодир Абдувоитовнинг туризмни ривожлантириш борасидаги инновацион ишланмаси ҳам алоҳида эътирофга муносиб. У VR TOUR UZBEKISTAN иловасини яратди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси «Ёшлар қаноти« ташаббуси билан ташкил этилган «Ёш инновациячи« кўрик-танловининг мамлакат босқичи доирасида ёшларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув семинари ҳам ўтказилди. Танлов доирасида ёш иқтидор соҳибларининг таниқли олимлар билан учрашувини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.