Термиздан БМТнинг инсонпарварлик ёрдами Балхда тарқатилди

Термиздан БМТнинг инсонпарварлик ёрдами Балхда тарқатилди

БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги маълумотларига кўра, унинг таркибига февраль ойида Термиз шаҳридаги Минтақавий гуманитар логистика марказидан Ўзбекистон кўмагида олиб келинган 241 киши учун кўрпа-тўшак ва гигиена тўпламлари киритилган.

Февраль ойида БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги Афғонистонга 48 мингдан ортиқ адёл билан 12 юк машинаси жўнатди. Мазкур марказ 2021 йил кузида ташкил этилган ва ҳозирда Афғонистон, Эрон, Покистон, Марказий Осиё ва ундан ташқарида БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлик операцияларини қўллаб-қувватлаш учун асосий консолидация нуқтаси бўлиб хизмат қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!