Термизда Ўзбекистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида музокара бошланди

Термизда Ўзбекистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида музокара бошланди

Ўзбекистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида учрашув 15 октябрь куни чегарадош Термиз ҳудудида бўлиб ўтиши режалаштирилгани ва кейинроқ 16 октябрга қолдирилгани маълум қилинганди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати музокаралар бошланганини маълум қилди.

Келтирилишича, музокараларда Ўзбекистон делегациясига Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Афғонистон томонидан Муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салам Ҳанафий бошчилик қилмоқда. Учрашув кун тартибига савдо-иқтисодий характердаги музокара киритилган. Жумладан, ўзаро товар айирбошлаш ўсишидаги тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, Сурхон–Пули–Хумри электр узатиш линияси ва Мозори Шариф–Кобул–Пешовар қурилиш лойиҳаларини ишга туширишга эътибор қаратилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!