2021 йил 12 октябр куни Термиз шаҳар “Боғзор” маҳалласида яшовчи, И.Саломат вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шаҳарнинг “эски шаҳар” маҳалласида яшовчи, Р.Шодия Термиз шаҳри ҳудудида кам таъминланган оилалар учун қурилаётган уйлардан хонадон сотиб олишда ёрдам беришини айтиб ундан 1.000 (бир минг) АҚШ доллар пул талаб қилаётганлигини билдирган.
Ушбу ариза юзасидан 13 октябр куни Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор бўлинма ва вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Р.Шодия вилоят кўз касалликлари шифохонаси ёнида, И.Саломатдан талаб қилган 1.000 (бир минг) АҚШ долларидан 600 (олти юз) АҚШ доллари ва 2.130.000 (икки миллион бир юз ўттиз минг) сўм пулларини олган вақтида ушланган ва ашёвий далил олинган. Бундан ташқари Р.Шодия 4 нафар фуқаролардан жами 4.247.000 (тўрт миллион икки юз қирқ этти минг) сўм пул ва 4.500 (тўрт минг беш юз) АҚШ доллари пулларни олганлиги аниқланган.
13 октябръ куни Р.Шодияга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.