Ўтиш жойининг қайта очилиши ёқилғи етказиб беришнинг бошланиши билан бирга келади ва хавфсизлик ва иқтисодий фаолиятнинг яхшиланганлиги белгиси сифатида қаралади.
Хавфсизлик муаммолари туфайли 11 йил давомида ёпиқ бўлган Ироқ ва Сурия ўртасидаги Ал-Валид ўтиш жойи қайта очилди.
Очилиш маросимида Ироқ чегара ўтиш жойлари бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Умар Аднан ал-Ваили; Ироқ божхона бошқармаси бош директори Самир Қосим Довуд; Сурия чегара ўтиш жойлари ва божхона бош бошқармаси директори Қутайба Аҳмад Бадави; шунингдек, хавфсизлик кучлари ва тегишли идоралар вакиллари иштирок этишди.
Баёнотда таъкидланишича, бу қадам хавфсизлик ҳолатининг яхшиланганини акс эттиради ва иқтисодий фаолиятнинг ошишига ҳисса қўшади.
"Чегара ўтиш жойи очилгандан сўнг дарҳол Ироқдан Сурияга ёқилғи танкерларининг ҳаракати бошланди. Бу минтақадаги хавфсизлик шароитлари туфайли 2014 йилда тўхтатилган муҳим иқтисодий йўлнинг тикланганидан далолат беради", дейилади баёнотда.
Ироқнинг Чегара ўтиш жойлари бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Вайли алоҳида баёнотда шундай деди: “Ҳукумат чегара ўтиш жойларини энг юқори техник ва маъмурий стандартларга мувофиқ қайта қуриш ва ривожлантириш ниятида. Бу узлуксиз ишлашни таъминлайди ва ўтиш жойларини савдо ва йўловчилар ташишга хизмат кўрсатишга тайёрлайди”.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Унинг сўзларига кўра, кемалар «Эрон Ислом Республикаси Портлар ва денгиз транспорти ташкилоти томонидан аввалроқ эълон қилинган келишилган йўналиш бўйича» ҳаракатланишлари мумкин.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.