«Темир дафтар» — ўзи нима у? Унга кимлар киритилади?

«Темир дафтар» — ўзи нима у? Унга кимлар киритилади?

«Темир дафтар» — карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати;

«Темир дафтар» ўз навбатида фуқаролар йиғинлари раисининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мустаҳкамлайди;

«Темир дафтар»ни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

— кам таъминланган;

— ногиронлиги бўлган;

— ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

— якка-ёлғиз кексалар;

— доимий ишсиз фуқаролар;

— карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

— оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайриб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

Масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан «Темир дафтар»идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб боради.

«Темир дафтар»га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.

Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!