"Цифровые платформы" аналитик марказининг стратегик алоқалар бўйича директори Александра Гаврилова, агар смартфон сувга тушиб кетса ва у ёқилмаса, уни қандай сақлаб қолиш кераклиги ҳақида тушунтириш берди.
Унинг сўзларига кўра, замонавий телефонлар сувга чидамли ва агарда у тезда сувдан чиқариб олинса, эҳтимол унга зарар етмаслиги ҳам мумкин. Бироқ ҳар эҳтимолга қарши, уни ўчириб фақатгина бир кундан кейин ёқиш мумкин. Агар қурилма сувга чидамсиз бўлса ва "ҳаёт аломатлари" билинмаса, уни ёқишга, тугмачаларни босишга ва силкитишга уринишнинг ҳожати йўқ. Бу тизимли платаси ёки алоҳида қисмларининг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин - телефоннинг баъзи элементларини алмаштириб бўлмайди.
"Уни ўзингиз қуритишга уринманг - сиз қисмларга зарар етказиш хавфини туғдирасиз. Яқин жойлашган устахонада қурилмани қисмларга ажратиб, унинг керакли жойларини текшириб, қуритиб беришлари мумкин, бу унчалик қиммат бўлмайди. Бу йўлни танлаш орқали сиз қиммат қисмларнинг алмаштирилишидан ёки янги смартфон сотиб олишдан сақланасиз", - дейди Гаврилова.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.