27 январ куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг ўндан ортиқ каналида эфир тахминан бир соатга узилиб қолди. Бу соат 17:00дан 18:00гача бўлган вақт ичида содир бўлди. Кўпчилик айб телевизорда деб ўйлаганини айтмоқда.
Интернетда тарқалган хабарларга кўра, электр узатиш линиялари эскирганлиги сабабли ток узилиб қолган. Аммо ҳали расман изоҳ берилгани йўқ.
Даставвал чекка туманларда бошланган электр узилиши пойтахтга тўрт-беш йил муқаддам етиб келган. Тошкент туманларида тез-тез электр узилиб туриши сир эмас.
2019 йилнинг 27 ноябрида "Ўзбекистон 24" телеканалида сайловолди дебатлари жонли эфирга узатилаётган вақтда электр узилиши натижасида эфир беш дақиқага тўхтаб қолганди. Шу куни Тошкент метрополитенида ҳам электр узилиб чироқлар ўчиб қолган. Бунинг учун Ўзбекистон энергетика вазирлиги дарҳол узр сўраган эди.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати ўзининг каналида юқоридаги ҳолатга муносабат билдириб, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси жойлашган Шайхонтоҳур тумани ҳудудида 27 январь куни электр таъминотида умуман узилиш бўлмаганини айтди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.