Телеграмда ҳам молиявий пирамида пайдо бўлди

Телеграмда ҳам молиявий пирамида пайдо бўлди

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи 31 ёшли К.М. телеграм мессенжерида "Ҳадя бериб, ҳадя олинг" номли гуруҳга аъзо бўлиб, гуруҳдаги "пулларни 2 баробар кўпайтириб берамиз" мазмунидаги хабарларга ишонган ҳолда 28 млн сўм пулларни номаълум шахс пластик картасига ўтказиб берганини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноят Навоий вилояти, Кармана туманида яшовчи 29 ёшли Х.Д. томонидан содир этилгани аниқланди.

Жиноят содир этган Х.Д. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 188 прим 1-моддаси 2-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, Х.Д. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!