Тошкент вилоятида ўтказилаётган «Хавфсиз кибермакон» тезкор-профилактика ойлиги доирасида «online кийим дўкони» ниқоби остида ташкил этилган «фирибгарлик» фош этилди.
Маълум бўлишича, 4 нафар шахслар осон даромад орттириш мақсадида «Instagram» ҳамда «Telegram» тармоқлари орқали «эркаклар кийимлари савдоси» ниқоби остида сохта саҳифалар очиб, арзон нархларда маҳсулотлар таклиф қилган. Улар харидорлардан олдиндан пул ўтказишни сўраб, маблағларни бегоналарга тегишли банк карталарига туширишган ва шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб келганлар.
Мисол учун, жорий йил 11 июнь куни Тошкент туманида яшовчи фуқаро «Instagram» орқали уларга боғланиб, реклама қилинган кийимни сотиб олиш учун 1 миллион сўмни улар кўрсатган карта рақамига ўтказиб берган. Бироқ пул ўтказилгач, барча ёзишмалар ўчирилиб, мулоқот тўхтатилган.
Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, сўнгги бир ой давомида улар фуқароларнинг жами 279 та банк пластик карталаридан алдов йўли билан 101 миллион сўмдан ортиқ маблағларни қабул қилиб олишган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.