2023 йил 30 январь куни жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг очиқ суд мажлисида Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисмининг “г” банди айбланган С. Р. (2001 йил Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент давлат техника университети 4-курс талабаси, муқаддам судланмаган) га оид жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.
Маълум бўлишича, С. Р. динга бўлган қизиқишлари замирида ўзи фойдаланган телефон аппаратининг телеграм иловасидаги саҳифаси орқали “VK music bot” орқали кўчириб олинган ақидапарастлик ғоялари билан йўғирилган, мужоҳид бўлиш насиб қилгани, мужоҳид бўлиш ярашиши, мужоҳид бўлиб уларга эргашиш кераклиги, тоғутларга қарши курашда шаҳид бўлиш орзулари экани ҳақидаги ва бошқа мазмундаги аудиоқўшиқ (нашида) ни танишига тарқатиш мақсадида юбориб, интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб тарқатган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилган 2022 йил 18 июлдаги ИП-1218-сонли хулосасига кўра, диний мазмундаги С. Р. тарқатган диний қўшиқ (нашида) ақидапарастлик ғояси билан йўғрилган бўлиб, бу каби диний материални мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланганлиги кўрсатилган.
Судланувчи суд мажлисида дастлабки тергов жараёнида қийноққа солинганлиги ҳақида кўрсатма бермаган ва важлар келтирмаган.
Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун қонунда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. С. Р. га нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, модда санкциясида назарда тутилган жазодан ҳам камроқ жазо тайинлаш учун асослар етарли бўлмаган. У 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Суд жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига амал қилади.
Давлат айбловчисининг музокара нутқида қанча жазо муддати ёки қандай жазо тури сўраганлиги айбдор шахсга жазо тайинлашда муҳим омил ҳисобланмайди.
Биринчи инстанция судининг ҳукми қонуний кучга кирмаган бўлиб, ушбу ҳукмдан норози бўлган тақдирда апелляция шикояти (протести) қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда берилиши мумкин.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.